Топпер Лаванда 90х190х7 см

TL901907
Чегирма 23%
Расмни катталаштириш учун йўналтиринг
Мавжуд
1 299 000 UZS
999 000 UZS
Сиз тежайсиз: 300 000 UZS (23%)
+
Сотиб олиш
TV товары
+998-78-147-1947
савол бериш
Бизнинг афзалликларимиз
  • — SMS хабарнома
  • — Қайтариш ва алмаштириш
  • — Турли тўлов шакллари
  • — Хамйонбоп нархлар
Тўлов турлари
Етказиб бериш
  • — Тошкент шахри бўйлаб атига 20000 сўм евазига барча буюртмалар учун
  • — Ўзбекистон бўйлаб барча буюртмалар учун атига 25000 сўм
*Характеристики и комплектация могут быть изменены фирмой-производителем без предварительного уведомления.

Ўзингизга барқарор уйқуни совға қилинг!

 

Биз сизнинг уйқингизни яхшилаш учун ҳар доим ўзгаришларга ва мукаммаллашишга тайёрмиз. Шунинг учун биз сизнинг истакларингизни ҳисобга олиб, дизайни ва таркибий қисмлари ҳақида ғамхўрлик қилдик. Биз сизнинг эътиборингизга янгиликни – Sleeptronic дан Лаванда Топперини тақдим этамиз!

 

Лаванда Топперининг ҳусусиятлари

  • Sleeptronic Лаванда Топпери хотира эффектили юмшоқ ва таранг кўпикдан ишланган бўлиб, у уйқу дваомида тенги йўқ қулайликни таъминлайди.
  • Ҳотира (memory) кўпиги танангизнинг барча нуқталарига мослашади ва кун давомида тўпланган оғирлик ва зуриқишлардан ҳалос этади.
  • Лаванда Топпери AҚШ да ишлаб чиқарилган "Қулайликнинг 7 зонаси" технологияси асосида яратилган бўлиб у: бош ва бўйин қисмлари, елкалар атрофи, бел сохаси, ёнбош, тиззалар сохаси, болдир атрофлари ва оёқнинг юза сохаси учун мўлжалланган. Турли ҳусусиятдаги 7 зона танага тушадиган юкни бошдан оёққача бир хилда тақсимлаб, ҳар бир қисмида эсда қоларли қулайлик яратади.
  • Хотира эффектили кўпик таркибидаги Лаванда экстракти осон ва чуқур уйқуга кетишга ёрдам беради.
  • Топпер умуртқангизни тўғри ушлаб туради ва зўриқишлардан ҳалос этади. Ушбу Топперда 5 соат ухлаш одатдаги матрасда 8 соат ухлагандай туюлади.
  • Топпер баландлиги 7 см
  • Топпернинг остки қисми сирпанишга қарши қопламага эга бўлиб, у турли юзаларда мустаҳкам ўрнашишни таминлайди
  • Топперни қулай сақлаш учун мўлжалланган иккита камарни ўз ичига олади.

 

Лаванда Топпери кимга тўғри келади:

  • Aгар сизда эски ва нотекис матрас бўлса - Топперни шунчаки эски матрасингиз устига қўйинг ва қулайликдан роҳатланинг
  • Кўрпачалар, креслолар, диванлар ва бошқа нотекис жойларда ухлайдиганлар учун
  • Саёҳат ҳақида гап кетганида, тезкор ечим керак бўлган вақтда (уй-машинада, дўстларингизникига борганингизда, дала-ховли ва бошқа жойларга ётиб қолишга борганингизда
  • Уйда турли-хил машқлар бажарувчилар учун

 

Ҳомашёлар ва янгиланган дизайн

Лаванда Топпери ҳомашёси юқори сифатли янги авлод Хотира (memory) кўпикларидан тайёрланган. Хотира кўпиклари NASA томонидан космонавтлар парвози пайтида кучли тортиш кучларидан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган юқори технологик материал ҳисобланади. Гап шундаки, хотира кўпиклари сирт юзаларда ҳатто сезиларли босимни тенг равишда тақсимлайди. 

Уч катакли тузилиши туфайли Топпер ҳар доим эластик, таранг, бардошли бўлади, бу эса самарали ҳаво айланишини яратиб, ором олиш учун юзани қулайлик билан таъминлайди. Тўшакнинг мукаммал микро хаво айланиши қуруқ ва тоза муҳитда соғлом уйқуга имкон яратади. Хотира (memory) кўпикларининг ўзига хос хусусияти бу - танангиз харақатларига мослашишидир.


Лаванда Топпери чиройли бинафша рангда ишлаб чиқарилган.
 

Топпернинг юқори қисми жозибали ва бежирим дизайн билан безатилган.

 

Топпернинг остки қисми сирпанишга қарши қопламага эга бўлиб, турли сиртларда мустахкамликни таъминлайди.


 

Лаванда экстракти билан мутлақо қулайлик

Лаванда экстракти билан бойитилиши ушбу Топпернинг қўшимча таркибий қисми хисобланиб, у инсоннинг жисмоний ва ҳиссий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Лаванда экстракти сизга дам олишга кўмаклашиб, ҳотиржам тинчлантирувчи уйқу эса сизни ўз бағрига олиб, танангиз, онгингиз ва руҳингизни тозалашга ёрдам беради. Лаванданинг ёқимли ҳиди оғир иш кунидан кейин сизни тинчлантириб, ҳиссий стрессларни енгиллаштириб чуқур уйқуга кетишингизга ёрдам беради. Ўз уйингизда ароматерапия афзалликларидан баҳраманд бўлинг! 

Қулай ўрнатиш ва сақлаш

Лаванда Топпери жавонингизда жуда кўп жой эгалламасдан, иккита камар билан осонгина ва тез йиғилади. Герметик маҳкамлаш тизими Топперни сақлашни осонлаштиради.

Қай тарзда очилиши ва ўрнатилиши:

Сизнинг янги Топперингиз уйингизга ўралган ва вакуумланган ҳолатда етказилади. Яхшироқ ҳимоя мақсадида у қутига жойлаштирилган.


 
Ташқи қадоқни қайчи ёрдамида эҳтиёткорлик билан олиб ташланг ва ички полиэтелен қадоқга зарар етказмасликка ҳаракат қилинг. ПИЧОҚДАН ФОЙДАЛАНМАНГ.


 
Вакуумли қадокдаги Топперни каравотга қўйинг ва очинг. Қадоқни ён томонидан эҳтиёткорлик билан кесинг ва Топпердан ечиб олинг. Топпер "нафас олиши" ва ўз шаклини тиклаши учун ишлатишдан олдин унга 2-3 кун давомида шамоллашига қўйиб беринг.


 

Размеры:
90х190х7 см

Инструкция "Топпер Лаванда" RU/UZ (16 Kb) [Юклаш]

Афзалликлари: xidi, juda yumshoq, chokib ketmasakan
Камчиликлари: yoq
Шарҳ: Man topper matrasdan zakaz berudim, ota onam uchun obergandim, ulaga juda yoqdi, ancha duo qilishdi, ishxonamdagilaga qarindoshlarimga tavsiya qivomman, silaga raxmat!
0
0
Reply
шарх ёзиш
5.00 / 5
5 юлдуз
1
4 юлдуз
0
3 юлдуз
0
2 юлдуз
0
1 юлдуз
0
шарх ёзиш